“Бунёдкор” жамоа аъзоси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилиниб навбатдаги бўлиб ўтадиган учрашуви қолдирилди.

Cоcа-Cола Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

“Бунёдкор” футболчиларидан бири коронавирус инфекциясини юқтириб олганликда гумон қилиниб, изоляцияга олинган. Эндиликда, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилиниб, жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлса, футболчилар клуб шифокори назоратида машғулотларни давом эттиришлари мумкин бўлади: деб хабар бермоқда Профессионал футбол Лигасининг (ПФЛ) расмий сайти.

Шунингдек, 7 июль куни “Бунёдкор” билан баҳс олиб борган “Навбаҳор“ футболчилари ҳам текширувдан ўтказилиши маълум қилинди.