9 июль куни Халқ банки Андижон тумани филиалининг 1 нафар ходимида короновирус инфекцияси аниқланган.

Бу ҳақда Халқ банки матбуот хизмати хабар бермоқда. Филиалнинг барча ходимлари тўлиқ карантинга олинган.

Манбанинг хабар беришича, ҳозирги пайтда барча 58 нафар ходим инфекцияга тест топширган ва натижаларини кутмоқда. Шундан 3 нафари Миллий гвардия ходимларидир.

Маъулмот ўрнида, Ўзбекистонда соат 17:00 ҳолатига кўра яна 149 кишида коронавирус аниқланди. Умумий зарарланганлар сони 12855 нафарга етди.