12 июль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида UFC 251 турнири ўтказилади. Ушбу мусобақани UZREPORT TV орқали тонги соат 5:00 дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин.

Мусобақанинг асосий жанги UFC нинг ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усмон ва BMF камари соҳиби Хорхе Масвидал ўртасида кечади.

Шунингдек, дастурдан яна 2 та чемпионлик жанги ўрин олган. Макс Ҳоллоуэй ҳамда Алекс Волкановски реванш баҳсида ярим енгил тоифа камари эгасини аниқлашади. Энг енгил тоифанинг вакант қолган камари учун эса UFC афсонаси Жозе Алдо россиялик ёш истеъдодли даъвогар Пётр Ян билан курашади.