Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади. Бу ҳақда расмий ЎФА маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Шу сабабли, миллий терма жамоа аъзолари 4 сентябрь куни Тожикистон вакиллари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, мазкур йиғин доирасида Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Миллий жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.