Навоий шаҳрида яшовчи Б.А. 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага “COVID-19” инфекциясига гумон билан олиб келинган.

Унга “COVID-19”, икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 3-4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.