Cамарқанд вилоят Ургут туманида яшовчи О.Н. 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлгани сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг  3-даражаси асорати билан кечган. Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.