Эрон пойтахтининг шимолий қисмидаги клиникада юз берган портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди ва 24 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда мамлакат тез ёрдам қўмитаси расмийси Можтеба Халеди.

«Ҳодиса натижасида 24 киши жароҳатланган, улардан тўққиз нафари касалхонага ётқизилган, яна 15 нафари эса ўша жойда ёрдам олган. Афсуски, 19 киши ҳалок бўлди», – дейилади бошқарма сайтида чоп этилган хабарда.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг хавфсизлик масалалари бўйича муовини Ҳамидризо Гударзининг ISNA ахборот агентлигига маълум қилишича, ҳодиса муносабати билан бир неча киши қўлга олинган ва эътиборли томони клиника раҳбари ҳам улар орасида бўлган.