Халқ таълими вазирлиги, Чироқчи тумани бўлимига қарашли №137-ўрта умумтаълим мактаби филиали биноси. Мактаб Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманига кирганда, йўл устида жойлашган.

Эхх чет эл туристлари, қачон бу ўзбекнинг cityларига эмас, чекка қишлоқлардаги мактабларига назар боқишар экан, фақат шундагина у томонларга хам шамол тегиши мумкин.

Кейинги ӯқув йилидан хар бир битирувчининг аттестатида битта чолғу асбобидан баҳо қӯйилиши керак экан, энди мана шундай мактабларда чолғу асбобини чалишни тасаввур қилинг, чолғу асбоби овозидан бутун мактаб ағдарилиб чӯкиб кетиши ҳеч гап эмас!

Кўчада XXI аср, одамзод Ойга чиқиб, бошқа бир сайёраларни сайр қилиб юрган бир пайтда, ўзбек на мактабига ва на таълим даражасига эришолмади. Эришган нарсамиз фақат чапакбозлик, порахўрлик ва унга қарши агентликларни сонини кўпайтириш бўлди!

Ҳурматли Шерзод Шерматов «боризга шукур сизни, барака топинг…» ораторлик қилишдан чарчаманг! Осмондаги гапларни гапиришдан бошқасини ҳозирча сиздан кўрмадик ва кўрмасак хам керак!

Манба: Facebook

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.