Ўзбекистоннинг “қизил” ва “сариқ” ҳудудларида ҳам тўйлар ўтказилишига рухсат берилди. Бу ҳақда Махсус комиссия қарорида келтириб ўтилган.

Қарорда қайд этилишича, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Бунда маросимларда фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар қатнашиши белгиланган.

Бироқ карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.