Бугун, 30 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8503 (+118) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берган.

Маълум бўлишича, янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 18 нафари Тошкент вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), қолган 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда 5682 (+186) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2795 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.