Бугун, 30 июнь куни 186 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 5682 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 25 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 64 нафар, Хоразм вилоятида яна 1 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 113 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3369 нафар бемор соғайди. Хоразм вилоятида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 302 нафарга етди.

Бугунги кунда Навоий вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 240 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида эса 67 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди. Шу тариқа, бугун 186 нафар бемор “COVID-19”дан тузалиб, ҳозирда соғайганлар сони 5682 нафарни ташкил этмоқда.