Бугун, 30 июнь куни 281 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 255 нафари карантин муассасаларида, 25 нафари аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида), 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 186 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 135 нафар, Хоразм вилоятида 44 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 2 нафар) соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8503 нафар бемордан 5682 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2795 нафар бемордан 21 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ҳозирда уй карантинида 40 218 нафар, стационар карантинда эса 24 168 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Маълумот учун, бугун коронавирусдан икки бемор вафот этиши оқибатида Ўзбекистонда ушбу касаллик қурбонлари сони 26 нафарга етди.