Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев зудлик билан Миллий хавфсизлик қўмитасининг қамоқхонасидан “икки томонлама пневмония” ташхиси билан шифохонага ётқизилди.

Давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Атамбоевнинг CОVID-19га қарши топширган тестлари салбий натижа кўрсатган.

Алмазбек Атамбоев 2017 йилда ҳукуматни Сооронбай Жеэнбековга топширган эди. Кўп ўтмай собиқ давлат раҳбарига қарши жиноий иш қўзғатилди.

63 ёшли собиқ президент жорий йилнинг 23 июнь куни 11 йил ва икки ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.