Бугун, 29 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8222 (+23) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 2 нафари  Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда 5496 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2702 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугун коронавирус инфекциясига чалинган икки бемор вафот этди. Бири бухоролик аёл бўлса, иккинчи марҳум Жиззах вилоятида яшовчи 72 ёшли фуқаро эди.