Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан иккита лавозимда кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, полковник Абдуллаев Алишер Алламбергенович ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Абдуллаев ИИВ Академияси бошлиғининг молия ва моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ортиқбоев Файзулла Қосимович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Ортиқбоев ИИВ Кадрлар бош бошқармаси касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ва малака оширишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.