Бугун, 29 июнь куни EFFECT.UZ ахборот агентлиги дастурчиси Камрон Фозиловнинг шукрона куни!

Камрон Фозилов бугун 20 ёшга тўлди. У қисқа фаолияти давомида бир неча лойиҳаларнинг бошида тургани билан бошқалардан ажралиб туради. Жумладан, унинг иш махсулларидан бири сифатида айни вақтда Ўзбекистонда энг машҳур интернет нашрларидан бири бўлган EFFECT.UZ’ни кўриш мумкин.

Маълумот учун, Камрон Фозилов 2000 йилнинг 29 июнь куни Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида таваллуд топган.

“Камрон Фозилов сизни жамоамиз номидан қалбан табриклаймиз ва келгуси ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини яратгандан чин қалб ила сўраб қоламиз. Зеҳнингиз бунданда ўткир бўлсин ва асосийси доим сайтимиз “мотори” сифатида фаолиятингизни давом эттиринг, ҳурмат билан EFFECT.UZ жамоаси. Биз сизга ишонамиз!”.