Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйиича вилоят комиссиясидан олинган маълумотга кўра, аҳоли орасида касаллик ортиб бораётгани, Бухоро шаҳри “сариқ” ҳудуд тоифасига киритилганлигини инобатга олиб, 1 июлдан номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги маълум қилди. 

 Кейинги 14 кун давомида аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилмаса (охирги маротаба 26 июнь куни аниқланган) комиссия қарори билан жамоат транспортлари ҳаракатланиши ва буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади, дейилмоқда хабарда.