Англия кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган “Норвич” – “Манчестер Юнайтед” ўйинида меҳмонлар қўшимча бўлимлардаги дақиқаларда киритган тўпи эвазига кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Ўйиннинг асосий дақиқаси 1:1 ҳисоби билан якунланди. Бундан ташқари, мезбонлар 89-дақиқада бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур этилди. Ўйиннинг қўшимча бўлимининг 118-дақиқасида Харри Магуайр томонидан киритилган гол ўйин тақдирига нуқта қўйди.

Маълумот учун, бу “МЮ”нинг Англия кубогининг ярим финалига 30-марта йўл олиши бўлиб, “манкунианликлар” 29 марта бу натижага эришган “Арсенал”ни енгиб ўтиб, рекорд ўрнатишди. Ундан кейинги ўринларда “Эвертон” (26), ва “Ливерпуль” (24) кетмоқда.

Норвич – Манчестер Юнайтед 1:2

Голлар: 0:1 – 51 Игало, 1:1 – 75 Кэнтуэлл, 1:2 – 118 Магуайр.

Норвич – Крул, Годфри, Клозе, Ааронс, Льюис (Ида, 118), Кэнтуэлл (Трибулл, 90), Тетти, Маклин, Буэндиа (Дуда, 90), Рупп (Эрнандес, 62), Пукки (Дрмич, 71).

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Магуайр, Шоу, Диогу Далот (Уильямс, 63), Байи (Марсьяль, 96), Лингард (Рэшфорд, 63), Мактомини (Матич, 78), Бруну Фернандеш, Фред (Погба, 78), Мата (Гринвуд, 63), Игало.

Огоҳлантириш: Бруну Фернандеш (109).

Четлатиш: Клозе (89).