EFFECT.UZ ахборот агентлиги ижодий жамоаси Тошкент вилояти Тошкени тумани Кўксарой МФЙдаги Оқтом маҳалласида яшовчи самарқандлик оиланинг аҳволи билан танишди.

Ушбу ночор оиланинг беш фарзанди бор. Иккинчи фарзанд бўлган Равшанбек 7 ёшида кўнгилсиз воқеа сабаб бир қўлидан айрилган. Тирикчилик илинжида оиласига ҳалол меҳнат эвазига ёрдам беришни истаган Равшанбекнинг бир қўли ёшлигида пахта титиш аппаратида жиддий жароҳатланган. У шундан бери одамлар билан қўл бериб сўраша олмайди, ўнг қўлида ёза олмайди, онаси пиширган овқатларни ўнг қўллаб тановул қила олмайди.

Ачинарлиси, бир ёқда ушбу оиланинг боши бўлган Алишер ака жигар циррози касаллиги билан 10 йилдан бери оғрийди. Хонадондаги аҳвол билан танишар эканмиз, танасининг ҳамма аъзолари ишлаб турса ҳам, аммо шукр нималигини билмайдиган одамлардан ўзларига келишларини сўраб, қалбан бир сония қотиб қолдик.

Оилада беш фарзанднинг онаси Дилноза опа Полвонованинг тиними йўқ. Бир томонда Равшанбек, яна бир томонда тўшакка михланган турмуш ўртоғининг қийналаётганидан кунда азоб чекади. Устига-устак, Дилноза опа зиммасига Алишер аканинг умуман гапириш ва эшитиш қобилиятидан айрилган икки сингли ва бир укасининг ҳам юмушларини бажариш масъулияти юкланган.

“Ҳокимият, маҳалла, турли ташкилотлар, ҳатто Президент порталига ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилдим, аммо натижа бўлмаяпти. Сардор ака деган бир тадбиркор ака бизга бир бош қўй олиб бердилар ва бироз ёрдам ҳам бердилар.

Kun.uz сайти ўтказган хайрия акцияси орқали тўпланган маблағлар орқали 2018 йил ўғлимга Россияда протез қўл қўйдириб қайтган эдик. Хайриядан ошиб қолган пулга Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Кўксарой» МФЙ, «Оқтом» маҳалласи, Тинчлик кўчасидан 4 сотих сотиладиган бўш ер сотиб олиб, бу ерга уй қурдик. Ёрдам берган барчага раҳмат айтаман!

Аммо давлатдан ёрдам сўрасак, уларнинг жавоблари «сизлар каби ночор оилалар кўп, нима қилайлик биз ҳам, ишлаш керак» деб юзимизга солишади. Беш фарзандим билан қийналиб кетдим, турмуш ўртоғим ва ўғлимнинг аҳволини кўриб турибсиз, уларнинг кўзига қандай қарашни ҳам билмай қолдим”, дейди Дилноза опа Полвонова.

Дилноза опа билан суҳбатимиз давомида турмуш ўртоғининг соғлиғидан ҳам ҳол сўрадик. Турмуш ўртоғи жигар циррози, бу ҳам камлик қилгандай, руҳий хасталикдан азият чекмоқда. Бундан аввал бир неча маротаба ўз жонига қасд қилишга уринган. Оила бошлиғининг рўзғор тебратиш имкониятидан мосуво эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилдик.

 

Дилноза опанинг ўзи Чорсу бозорида сабзавот сотиб, бола-чақасини боқар эди. Аммо коронавирус балоси сабаб ҳозирда бу ишини давом эттира олмаяпти. Ишини давом эттиришига қарамай, аёлнинг картошка, сабзи сотиб топган даромади 10 кишидан ортиқ оилага нима ҳам бўлар эди?

14 ёшли Равшанбек масаласига келсак, унинг ўнг қўлини 7 ёшлигида пахта титиш станоки чайнаб кетган. 2018 йил Россияда протез қўл қўйилган, аммо ҳозирда ушбу протез қўл кичрайиб, Равшанбекка тўғри келмай қолган. Бунга вақт ўтган сари Равшанбекнинг танаси ўсиб боргани ҳам сабаб бўлган.

«Келажакда журналистика соҳасида ўқиб, мен ҳам одамларга ёрдамлашмоқчиман. Бу менинг энг катта орзуйим. Ёшлигимдан юрист бўлишни истардим, энди унга яна бир касбни шерик қилмоқчиман. Барча аъзолари соғ инсон, Аллоҳга шукр қилиб яшаши керак. Ҳаётда қўл ва оёқларни иложи борича яхши амалларни бажаришга йўналтириш керак. Тенгдошларимга шуни айтиб ўтмоқчиманки, борида шукр қилиб, тўғри ҳаёт тарзини танлаб, яшашга ҳеч нима етмайди», дейди 14 ёшли Равшанбек.

Ҳозирда Равшанбекнинг ўнг қўлини электромеханик протез орқали тиклаш учун камида 300 миллион сўм керак бўлар экан. Равшанбекнинг аввалги жарроҳлик амалиёти 25 минг доллар маблағ эвазига амалга оширилганлиги бизга тўлиқ маълум.

5 фарзандни ёлғиз улғайтираётган онага иккинчи фарзанд бўлмиш, Равшанбек қўл қўйдириб, дастёр бўлишни истайди. Айни пайтда айтганимиздек, Равшанбек халқи учун нафи тегадиган ҳуқуқшунос-журналист бўлиб хизмат қилмоқчилигини, яхши ўқиб, доимо яқинларини хурсанд қилишини айтади.

Юқорида кўриб турганингиздек, ушбу оила жуда ночор бўлиб, юртдошларимиз сизнинг кўмак ва ёрдамингизга муҳтож. Катта оиланинг ягона боқувчиси Дилноза опа таъкидлаганидек, ҳозирда бу хонадонга ҳеч қаердан даромад келмайди. Аёл ҳар 3-4 кунда турмуш ўртоғига дори излаб, кўчага чиқади. Унинг фарзандлари турмуш ўртоғининг даволанишига энг зарур дори-дармонлар учун аёлга маблағ зарур. Ночорликдан қийналаётган аёлнинг ўрнида ўзимизни бир лаҳзага тасаввур қилиб кўрайлик…

Зеро, Аллоҳ ўзининг муборак каломида шундай дейди: «Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз» (Каҳф сураси 30-оят).

Хайр-саховатни ҳар куни эмас, ҳар лаҳзада қилувчи меҳрибон халқимизга ишонган ҳолда хайрли ишни бошлашга қарор қилдик. Азизлар, бардошли ўзбек аёлини дунё синовларидан ўтиб, фарзандларининг касб-камолини кўришига сабабчи бўлайлик. Шу оиладан ўз ёрдамимизни аямайлик.

Зора қилган эзгу амалларимиз сабаб қалбларимиз роҳатланиб, гуноҳлардан фориғ бўлсак. Ночор оиланинг фарзанди Равшанбек ҳам улғайиб эл-юртга хизмат қиладиган комил инсонлардан бўлса, бунинг савоби сизларга ёғилиб йўлингизга шамчироқ бўлиб турсин. Мазкур хайрия акциясида иштирок этадиган, Равшанбек ва унинг оиласини моддий ва маънан қўллаб турган Effect.uz ўқувчиларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Албатта, яхшилик ҳеч қачон ерда қолмайди!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун Дилноза Полвонованинг реквизитлари:

Payme/Click: 8600 0417 6510 9690 (Дилноза Полвонова)

HUMO: 9860 2601 0178 8677 (Эшонхонов Акмалхон)

Алоқа учун телефон рақам: +99894 687 87 09

Агробанк АТБ

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Омонат жисмоний шахслардан: 2311 8000 4000 0039 4500

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Россия ҳудудидан ёрдам қилмоқчи бўлган юртдошларимиз учун банк маълумоти:

4276 5500 9229 4910 (СБEРБАНК) DILNOZA POLVONOVA

Яндекс денги: 410019814292435 (EFFECT.UZ реквизити)

Чет элдан ёрдам қилмоқчи бўлган юртдошларимиз учун:

VISA: 4738 7201 7400 8536 (Эшонхонов Акмалхон)

Маълумот ўрнида, EFFECT.UZ ахборот агентлигига тегишли реквизитларга туширилган барча пул маблағлари Дилноза Полвонованинг оиласига тақдим қилинади.