Майкл Харт “Юз буюк шахс“ номли китобнинг муаллифидир. У ушбу китобни 28 йил мобайнида ёзиб тугатган.

Лондондаги маърузаларидан бирида «Тарихдаги энг буюк ва номи мангуга муҳрланган шахс — Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам», деб омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир чақир қилишган.

У сўзида давом этиб, “Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам 611- мелодий санада Макка номли кичкина бир қишлоқдан чиққан. Одамларга: “Мен Аллоҳ томонидан юборилган элчиман«, деб айтган. У билан бирга тўртта дўсти, хотини ва икки ёш бола иймонга келган. Орадан 1400 йил ўтди, мусулмонлар сони миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш эса ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши ҳеч мумкин эмас. Чунки ёлғон 1400 йил яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1 миллиард кишидан зиёда бўлиб, ошиб бориши ҳам мумкин эмас. Шунча вақт ўтишига қарамасдан, бугунги кунда ҳам мусулмонлар пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёрдирлар. Бирорта христиан шундай қила оладими?» деганида залда жимлик ҳукмрон бўлган эди.