13 июнь куни Наманган шаҳри “Янги замин” маҳалласида яшовчи 44 ёшли фуқаро турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, уни болта билан ўлдиргани, шунингдек, яна уч нафар вояга этмаган фарзандларига ҳужум қилгани тўғрисида хабар берилганди.  “O'zbekiston 24” канали мазкур фожиа юзасидан видеолавҳа тайёрлади.

Маълумотларга кўра, жанжал оқибатида Улуғбек Холмирзаев 36 ёшли турмуш ўртоғининг бош ва бўйин соҳасига болта билан бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Шундан сўнг у вояга этмаган фарзандлари — 10 ва 8 ёшли қизлари, шунингдек, 4 ойлик чақалоғини болта билан уриб, тан жароҳати этказган. Оқибатда 4 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар қиз эса эса тан жароҳати олган. Ҳозирда улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Наманган филиалида даволанмоқда.

“Ушбу эр-хотин бунга қадар ғалва қилиб ёки бирор марта маҳаллага мурожаат қилганини билмайман. Булар камбағал ёки кам таъминланган оилалар рўйхатида ҳам турмаган, лекин аёли тез-тез ёрдам сўраб чиқиб турарди”, — дейди жиноят содир бўлган маҳалла раиси.

Таъкидланишича, Улуғбек Холмирзаев ва Муниса Мамажоновалар 2009 йилда шаръий никоҳдан ўтиб, яшаб келган. 2019 йилда эса уларнинг расмий никоҳлари қайд этилган.

“Оилада жанжал бўлганини кўрмаганмиз. Марҳумнинг бировга зиёни тегмайдиган, жуда ювош одам эди. Бунақа бўлишини ҳеч ким ўйламаган эди”, — дейди қўшнилардан бири.