2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида “Очиқ осмон” режимини жорий этиш тўғрисидаги буйруғи имзоланди.   Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Очиқ осмон” режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА “Қиш 2022/2023” мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан Ўзбекистон Республикасининг Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навои, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий этилади.