Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори этиб тайинланди, дея хабар қилди Давлат филармонияси матбуот хизмати.

Камолиддин Ўринбаев (1985 й. т.) — Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри асосчиси, бадиий раҳбари ва бош дирижёри. Миллий симфоник оркестр (Давлат филармонияси) бош дирижёри сифатида ҳам фаолият кўрсатган, шунингдек, консерваторияда дарс берган.

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва П. И. Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясини “халқ чолғулари ижрочилиги” ва “опера-симфоник дирижёрлик” мутахассисликлари бўйича тамомлаган.