EFFECT.UZ ахборот агентлигининг Фарғонадаги мухбири Элёр Тожибоев томонидан “Водий Соғлом Люкс” МЧЖ раҳбари Г.Абдураҳмонованинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

«Водий Соғлом Люкс» МЧЖ 2018 йил 3 август куни Фарғона шаҳар Давлат хизматлари Марказидан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган. 2018 йил 20 августда Фарғона вилоят ҳокимлигидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 554-сонли лицензия олган.

«Водий Соғлом Люкс» МЧЖ раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, асосий ҳисоб рақами ҳақида банк томонидан банк сири ошкора қилинганлиги ва огоҳлантирмасдан банд солинганлиги, шу туфайли фаолият юрита олмаётганлигидан норозилигини билдирган.

Ушбу аризада кўрсатилган ҳолатлар бўйича ўрганиш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди:

Бошқа банкда хизмат кўрсатаётган “Фарма ЧОИСхусусий корхонаси билан халқ банки Марғилон шаҳар филиали юридик бўлими бошлиғи Абдусалом Тошпўлатов «Водий Соғлом Люкс» МЧЖх/рақами билан ҳисоб китоб қилгани, бундай банк сирини ошкора қилишлар бир неча марта бўлганлигини, бундан ташқари «Водий Соғлом Люкс МЧЖ огоҳлантирмай ҳисоб рақамига банд солгани, масалан “Quadro Pharm” МЧЖ томонидан «Водий Соғлом Люкс» МЧЖнинг Халқ банкнинг Марғилон филиалида очилган асосий ҳисобрақамига 2020 йил 5 май куни 15.611.234,25 сўмга расмийлаштирилган 20-сонли тўлов талабномаси юборилган.

Тўлов талабномасида «Водий Соғлом Люкс» МЧЖбилан ўртасидаги далолатнома ва ҳисоб варақа тақдим этилган деб асил нусхаси деб ёзилган, лекин тақдим қилинган ҳужжатда далолатнома йўқлиги ҳисоб варақа нусхаси эканлиги, бошлиғи томонидан имзо қўйилмагани, уни ўрнига бошқа одам қўйганлигини инобатга олиб хат берганларини, банк буни инобатга олмай Водий Соғлом Люкс МЧЖ жамиятни огоҳлантирмай К-2 картотекасига қўйган. Бундай операциялардан бир нечта маротаба бўлганлигини, бухгалтерия учётида признание долг(тилхат) деган нарса йўқлигини, тилхат фақат судларда кўрилиши» аниқланган.

Бундан ташқари,2020 йил 14 февраль куни «Водий Соғлом Люкс» МЧЖ томонидан «КУАДРО фарм» МЧЖ ўртасида 132-сонли шартнома тузилган.

Шартномада кўрсатилганидек, банк К-2 картотекасига «акт сверка» ва «счёт фактура»га асосан қўйилади.

Лекин Халқ банки Марғилон шаҳар филиали томонидан «КУАДРО фарм» МЧЖни «солиштирма далолатномаси» (акт сверкаси) йўқлигига эътибор қаратмаганлиги хамда «Водий Соғлом Люкс» МЧЖни бу хато ва камчилик ҳақидаги хати инобатга олинмасдан, ҳисоб рақамига К-2 картоекасини қўйиб қўйган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги 347 сонли қарорини 6 бандида «Белгилансинки: хўжалик юритувчи субъектлар тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳар чоракда ўзаро солиштириб чиқишга мажбурдирлар.

Қарзларни ўз вақтида ва тўлиқ солиштириб чиқиш юзасидан шахсан жавобгарлик хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юклансин; товар олингандан сўнг 90 кун мобайнида етказиб берилган маҳсулотнинг тўлиқ қиймати хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланмаган ҳолларда тартибни бузувчи корхоналарга маҳсулот етказиб бериш илгари берилган маҳсулотнинг барча қиймати олинишига қадар тўхтатиб қўйилади.

Бундай корхоналарга кейинчалик маҳсулот бериш тўловнинг аккредитив шакли воситаси билан амалга оширилади. Тартибни бузувчи корхоналарга пайдо бўлган қарзни узишгача бўлган даврда товар етказиб бериш тўхтатилиши учун масъулият маҳсулот етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари зиммасига юкланади» деб қайд этилган.

Бундан ташқари,«Фарма ЧОИС» ЯТТтўлов талабномасига асосан Халқ банки Марғилон шаҳар филиали ҳужжатларни тўлиқ текширмасдан ва огоҳлантирмасдан «Водий Соғлом Люкс» МЧЖни ҳисоб рақамига К-2 картотекасини қўйилгани аниқланди.