Ҳеч бир муаммо ўз ечимини топмай қолмайди! Йиллар давомида «гаражда» яшаган ногиронга уй ажратилди.

«Гаражда» яшаган ногирон EFFECT.UZ'га мурожаатидан сўнг муаммоси ҳал бўлди

«Гаражда» яшаган ногирон EFFECT.UZ'га мурожаатидан сўнг муаммоси ҳал бўлди➡️ https://effect.uz/bqhy

Опубликовано Effect.uz Воскресенье, 14 июня 2020 г.

Хабарингиз бор, 11 июнь куни «Фарғонада ногироннинг дардини эшитадиган борми?» сарлавҳа остида мақола эълон қилинганди.

Мақолада бир неча йилдан бери «гаражда» яшаган, ногиронлиги бўлган Бахтиёр Абдураҳимов таҳририятимизга мурожаат қилгани ҳақида гап боради.

EFFECT.UZ журналисти Элёр Тожибоев томонидан ўрганилган мазкур муаммо ўз ечимини топди.

Яъни ушбу видео тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди ва Бахтиёр Абдураҳимовга ҳақиқатдан ҳам ногирон ва боқувчиси йўқлиги сабаб уй ажратишга қарор қилин.

Янги уйли бўлиш арафасидаги Бахтиёр ака хурсандчилигини яшира олмай шундай деди:

“EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат қилган эдик, кечагина ҳокимият ходимлари келиб биринчи қаватдан уй беришди. EFFECT.UZ журналистларига бу учун миннатдорчилик билдираман”, дейди Бахтиёр Абдураҳимов.