Фарғона вилояти Ёзёвон туманида “Nexia-2” иштирокида ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Манбанинг хабар беришича, 11 июнь куни фуқаро М.Ш. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Янгиобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг нотекис жойида бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетиши оқибатида ҳайдовчи М.Ш. йўловчилар Ш.Н. ва М.И.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, йўловчи Ш.Н. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.