Бугун, 11 июнь куни ижтимоий тармоқларда Хоразмнинг Қўшкўпир туманида бир нечта аёл бошқа бир аёлни уриб, сочларини кесиб «самосуд» қилаётгани акс этган видео тарқалди.

ИИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, ҳозирда воқеанинг барча иштирокчилари қўлга олинган. Калтакланган аёлнинг аҳволи яхши, жароҳатлари судмедекспертизадан ўтказилмоқда. Воқеанинг барча иштирокчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.