Журналист адолатни тиклашда кўмак берди.

Журналист адолатни тиклашда кўмак берди.

Опубликовано Effect.uz Среда, 10 июня 2020 г.

EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев томонидан олиб борилган журналистик текширув давомида “2017 йилда Тохиров Иброхим ва жияни Тожиматов Абдулазизлар қурилиш ишлари олиб бориш учун Тошкентлик “Шуҳрат” исмли шахсдан 100.000 АҚШ долларини қарзга олганлиги, сўнг қарзни қайтариш вақти келиб қолганида, И.Тоҳиров ва А.Тожиматовларни пули етмай қолганлиги учун Мўсақулов Мирзоҳиддан 50.000 АҚШ долларини «6 ойда қайтариш шарти билан» қарзга олганлиги, шундан сўнг 6 ой муддат ўтиб кетгани, лекин И.Тоҳиров ва А.Тожиматовлар фуқаро Мўсақулов Мирзохиднинг пулини қайтариб бермаганлиги, шунда И.Тоҳиров ва А.Тожиматовлар фуқаро Мўсақулов Мирзохидга “гаров сифатида И.Тоҳировга тегишли бўлган музлатгич” ҳужжатларини берб, яна 6 ой муддат кутиб туришни илтимос қилганлиги, лекин 2018 йил апрель ойларида Мўсақулов Мирзохид пулини қайтариб беришни сўраб, И.Тоҳиров ва А.Тожиматовларни олдига борганида, А.Тожиматов фуқаро Мўсақулов Мирзохидга

«мен яқинда кўп қаватли уй қурмоқдаман, хоҳласангиз ўша уйни хонадонларини хар бир квадрат метрини 1.500.000 сўмдан ҳисоблаб номингизга ўтказиб бераман»

деб айтганлиги, шунда Мўсақулов Мирзоҳид акаси Ўктамов Даврон билан Фарғона шаҳар Ойбек кўчасида  Абдулазиз Тожиматов қураётган 16 «в» кўп қаватли уйга бориб, 4 та №18,19,20 ва 22 рақамли хонадонларни кўрганлиги, сўнг Мўсақулов Мирзохид ва А.Тожиматов ўзаро шу хонадонларни жами 75.000 АҚШ долларига баҳолашган.

Сўнг 2018 йил 3 май кунги №17,18,19,20-сонли келишув шартномлари тузилганлиги, А.Тожиматов фуқаро М.Мўсақуловга 50.000 АҚШ доллари (599.550.000 сўм)ни бухгалтерия кассасига кирим қилганлиги ҳақида 4 дона квитанцияларни берганлиги, бундан ташқари, А.Тожиматов фуқаро М.Мўсақуловга «4 та №18,19,20 ва 22 рақамли хонадонларни эвазига 599.550.000 сўм олганлиги, хокимни фойдаланиш қарори чиқиши билан шу хонадонларни расмийлаштириб бериши тўғрисида» нотариал тартибда расмийлаштирилган тилхат ёзиб берганлиги, сўнг Д.Ўктамов қолган 25.000 АҚШ доллари эвазига ўзига тегишли бўлган «Жентра» автомашинасини Тожиматов Абдулазиз билан 20.000 АҚШ долларига баҳолашиб бериб юборганлиги хамда қўшимча равишда уйидан 5.000 АҚШ долларини олиб чиқиб берганлиги, лекин қурилиш тугаб бўлиб, бино давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг Мўсақулов Мирзохид акаси Д.Ўктамов билан А.Тожиматовни олдига бориб, келишувга асосан «квартираларни номига ўтказиб беришни» сўраганида, А.Тожиматов фуқаро Мўсақулов Мирзохидга расмийлаштириб берилиши лозим бўлган квартираларни сотиб юборганлигини билганлиги” аниқланган.

EFFECT.UZ мухбири тўплаган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилиб, шахсан Бош прокурор назорати остига олинишига ва адолат тикланишига эришилди.