EFFECT.UZ мухбири халк дардини енгил қилиш мақсадида хизмат қилмоқда

EFFECT.UZ мухбири халк дардини енгил қилиш мақсадида хизмат қилмоқда

Опубликовано Effect.uz Среда, 10 июня 2020 г.

Мухбир Э.Таджибаев томонидан ўтказилган журналисти суриштирув давомида “Тадбиркор Муллабоев Алишер Адхамович 2017 йилни охирларида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида АТИБ «Ипотека банки» Фарғона вилояти филиалидан кредит олиш мақсадида ҳужжатларни тўплаб, банкка топширганлиги, мазкур ҳужжатлари 9 ойдан ортиқ АТИБ «Ипотека банк» раҳбарияти хамда ходими Сатторов Улуғбек томонидан «кредит йўқ, кутиб туринг» деб айтилганлиги, 2018 йил сентябрь ойларида Муллабоев Алишерни олдига Сатторов Улуғбек келиб «ака мен банкдан 600.000.000 сўм пулни кредитга олмоқдаман, сизни фирмангизни мулкини ҳужжатларини гаровга қўйсак, мен сизга 100.000.000 сўм пул қарзга бериб тураман, кредитни пулларини ўзим тўлайман, сизни мулкингиз билан ҳеч нарса бўлмайди» деб айтиб, ишончига кирганлиги, сўнг Сатторов Улуғбек Фарғона шаҳар Саноат кўчасида жойлашган Фарғона вилояти стоматология шифохонаси олдида Муллабоев Алишерга «мен банкдан олаётган 600.000.000 сўм кредит пулига ўзим жавоб бераман» деб гувоҳлар иштирокида тилхат ёзиб берганлиги, шунда Муллабоев Алишер Сатторов Улуғбекни гапига ишониб, Сатторов Улуғбекни кредити учун ўзини мулкини гаров қилиб беришга розилик берганлиги, шундан сўнг Сатторов Улуғбек кредит ҳужжатларини тайёрлаб АТИБ «Ипотека банк» Фарғона филиалига топширганлиги, орадан 10-15 кун ўтгач Муллабоев Алишер ўзининг телефонидан Сатторов Улуғбекни телефонига қўнғироқ қилганида, телефон рақами ўчирилган ва Сатторов Улуғбекни ўзи, «Ипотека банкдан 600.000.000 сўм кредитни олиб Россия давлатига кетиб қолганлигини» аниқланган.

Сўнг тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилиб, шахсан Бош прокурор назорати остига олинишига, айбдорни қилмишига яраша жиноий жавобгарликка тортилишига ва жабрланувчига зиёни қопланишига эришилди.