Фарғона вилояти Сўх тумани ёш фуқаролари Тошкентда иш билан таъминланди. Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Бош вазир томонидан 500 нафар Сухлик ёшларни Тошкент шаҳридаги қурилишларда иш билан таъминлаш айтилган эди.

Сўх тумани марказида рӯйхатга олинган 230 нафар ёшлар автобуслар орқали Фарғона шаҳрига жӯнаб кетишди.

Сўхликлар Фарғонадан Тошкент шаҳрига йўл олишади ва у ерда Tashkent сity да иш билан таъминланади.