Хорижий мамлакатлар фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида узоқ муддатли бўлишлари учун янги ҳуқуқий тартибни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ маълум қилган.

«Меҳнат миграциясини тартибга солиш механизмларини модернизация қилиш, миграция соҳасидаги хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, миграция соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини комплекс ахборотлаштириш режалаштирилмоқда», дейилади хабарда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўра, ушбу рақамли тизим доирасида маълумотлар базаси яратилади. Унда мамлакатга ташриф буюрувчи барча шахслар тўғрисидаги маълумотлар сақланади.

Бундан ташқари, мобил илова шаклида ишлаб чиқиладиган платформада мигрант зарур давлат хизматларини ва тегишли хабарномаларни олиши мумкин бўлган шахсий кабинетни яратиш кўзда тутилган.