Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Агзамҳожаев билан вебинар ўтказилган эди.

Вебинарда Самсун вилояти координаторимиз Гуломжон Собиров тарафидан киритилган таклиф бўйича Туркиянинг турли ташкилотлари билан музокаралар олиб борилди.

Бунинг натижаси сифатида кординаторимиз Ғуломжон Собиров Туркиянинг Robit Texnologiya компанияси билан онлине тарзда мулоқот ўтказди.

Бу мулоқотда Туркияда компьютер технологиялари, инженерлик, электр электроник, мекатроник мухандислиги, дастурлаш соҳаларида таълим олаётган ва шу билан бирга дастурлаш программаларидан тушунадиган ёшларимизга Ўзбекистонда очилмоқчи бўлган фирмага иш имкониятини келишиб олинди.

Робот Технология компаниясига юқорида келтирилган соҳаларда таълим олаётган бакалавр 4-курс ва магистратура босқичидаги талабаларимизни ишга қабул қилишади.

Компаниянинг шартлари қуйидагича:

1. Компания маълум вақт давомида номзодларга дарс беради.

2. Берилган дарслардан кейин имтиҳон асосида ишга қабул қилишади.

3. Тил билиш (Турк, Ўзбек, инглиз)

Компания дарсларига қабул қилинган номзодларга дарс давомида қолишлари учун жой ва маълум миқдорда маош берилади.

Дарслар Истанбул ва Анқара шаҳрида бўлади.