Россия «Тундра» типидаги 4-спутникни орбитага учиргани сабаб АҚШнинг ҳар қандай ядровий ҳаракатларини кузата олади, дея хабар берган ҳарбий эксперт Алексей Леонков.

Унинг сўзларига кўра, «Купол» тизими орқали ҳар қандай ҳужум ҳаракатини олдиндан аниқлаш мумкин. АҚШ ҳудудидан ҳар қандай баллистик ракеталар ҳужуми ҳақида олдиндан огоҳлантириш хабарини олиш имкони мавжуд.

Бутун «Купол» тизими 9 та «Тундра» йўлдошини ўз ичига олган бўлиб – улар Россия йўналишида ракеталар учирилган ҳолда унга қарши аксил-чора кўриш имконига эга ҳисобланади.

Леонковнинг сўзларига кўра, янги сунъий йўлдош тизими аввалги «Око» тизими билан алмаштирилган бўлиб, у тизим фақат жавоб зарбалари бериш учунгина мўлжалланган эди.

«Око»дан ташқари Россиянинг баллистик ракеталар учириш тизими ва Ғарбда «ўлик қўл» лақабли «Периметр» тизими мавжуд эди. Аммо ҳозирги яратилган тизим анча тез ишлаши айтилган.

Эксперт шундай дейди:« »Купол« тизими Россия томон ракеталарнинг учирилиши пайтида уларнинг қаердан ва аниқ қаерга учирилганини дарҳол аниқлайди. Шундан сўнг икки алгоритм ишга тушади: бири космик-мудофаа тизими бўлса, иккинчиси қарши ҳужум ҳисобланади. Бу реакция вақтини сезиларли даражада камайтиради ва мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади».