Илон Маск SpaceX Falcon 9 9 ракетасини 60 Starlink интернет-сунъий йўлдоши билан учирди.

Ҳозирда ернинг орбитасида аллақачон 480 йўлдош мавжуд. Бу ҳақда SpaceX Twitter’даги саҳифасида хабар берди.

Ракета 3 июнь куни соат 9:25 да Cape Canaveral’даги учириш комплексидан амалга оширилди (4 июнь Тошкент вақти билан 6:25 да).

Starlink сунъий йўлдошларининг янги гуруҳи 212 дан 386 км баландликка эллиптик орбитага чиқарилади.

SpaceX муҳандислари уларнинг иш қобилиятини текширгандан сўнг, сунъий йўлдошлар ўзларининг ионли двигателларидан фойдаланиб, 550 км баландликдаги стандарт орбитага чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, Falcon 9 кўтарувчиси илгари Telstar 18 VANTAGE миссиясида 2018 йил сентябрь ойида, Iridium-8 миссияси 2019 йил январда ва иккита Starlink  2019 йил майда ва 2020 йил январь ойида учирилган.

SpaceX таъкидлашича, ушбу миссия биринчи Starlink сунъий йўлдошини қуёш нури қурилманинг нурлантирувчи юзаларига тушмаслиги учун ўрнатилган visor билан ишга туширган.

Олдинги парвоздан сўнг астрономлар кузатувларга халақит берадиган сунъий йўлдошларнинг ёрқинлигидан шикоят қилишди.

Starlink  қурилмалари ёруғликни акс эттирадиган қуёш панелларининг бурчаги туфайли тунги осмонда жуда аниқ кўринади.

SpaceX қурилмаларнинг ҳаддан ташқари ёрқинлиги муаммосини ҳал қилишга ваъда берди.

Умуман олганда, SpaceX 12 мингта Старлинк мини-сунъий йўлдошини орбитага қўймоқчи ва келажакда 30 мингтаси ер аҳолисини дунёнинг исталган бурчагида кенг полосали интернетга киришни таъминлайдиган тўлиқ тармоқни яратмоқчи.

Facebook Comments