Карантин кучайтирилган Китобда жанжал: СЭОМ ходимлари бир-бирининг сочидан юлиб, судради (видео)

@NasafNewsUz_Bot манзилига Китоб тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази биносида содир бўлгани айтилаётган жанжалли видео келиб тушган.

Видео юборган манбанинг айтишича, куни кеча марказда шифокор ва лаборант ўртасида катта низо келиб чиққан. Улар бир-бирини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, куч ишлатишгача боради. Бу ҳам етмагандек бир ходим яна бир ходимнинг сочидан тортиб кўчага чиқармоқчи бўлади.