Фарғона вилояти Сўх туманида ИИБ бошлиғи ўзгарди. Бу ҳақда Сўх тумани матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 3 июнь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Сўх тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Қосимжон Раҳимбердиев Сўх туман Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сайидбаҳром Сайидбурҳонович Сайидмусаев Сўхга ҳоким этиб тайинланган эди.