Хавфсизлик камари – ҳимоя воситаси бўлиб, ҳайдовчи ёки йўловчини йўл-транспорт ҳодисаси, тўқнашув ёки кескин тўхташ содир бўлганда ушлаб қолишга мўлжалланган.

Тўқнашув содир бўлганда хавфсизлик камари олд ва орқа ўриндиқдаги йўловчи ёки ҳайдовчи учун ўлим ҳавфини тўқнашувнинг турига қараб 2 бараварга, тўқнашган восита ағдарилган вақтда 5 бараварга камайтиради.

XIX аср бошида инглиз олими Джорж Кейли томонидан хавфсизлик камарини қўллаш таклифи берилган.

1885 йил АҚШда илк бор ушбу мосламага патент берилган.

1903 йил Луис Рэно беш нуқтали хавфсизлик камарини ихтиро қилган.

1909 Англияда спирал пружина ва катта лентали йўловчини ўриндиқда ушлаб қолишга мўлжалланган хавфсизлик мосламаси ихтиро қилинган.

1913 йил авиация тарихида хавфсизлик камарини илк бор Адольф Пегу қўллади, аммо, 1930 йилга келиб хавфсизлик камари самалётларда қўлланилиши тўхтатилган.

1920 йилнинг бошида хавфсизлик камаридан пойгачилар фойдалана бошлаганлар.

Аммо ўша вақтлардаги хавфсизлик камарлари кундалик фойдаланиш учун нокулай бўлганлиги сабабли автомобиллар орасида оммалашмаган.

1950 йиллар охирида “Volvo” швед автомобиль компанияси хавфсизлик инженери Нильс Болин уч нуқтали хавфсизлик камари ихтиро килди. Йиллаб синовлардан сўнг Болин, йўловчиларни елкасидан бел кисмигача тортилан камар енг қулайи деб хулоса қилди. Қолаверса, бундай хавсизлик камари бир қўл билан тақишга қулай. Бундай янги хавфсизлик камарларини “Volvo” 1959 йилда намойиш қилди.

1957 йил Швеция хавфсизлик камари тақиш мажбуриятини қонунга киритган биринчи мамлакат бўлди.

1961 йил Американинг Висконсин штати шведларга издошлик қилди.

1970 йилнинг 1 апрелида Франция автоишлабчиқарувчиларни янги автомобилларни олд ўриндиғига хавфсизлик камари ўрнатишни жорий қилди. Шу йилда Кот-д'Ивуар (Фил Суяги Қирғоғи) республикаси ва Австралия штати Виктория ҳам шу қонунни жорий қилишди.

СССРда 1970 йилдан бошлаб барча янги енгил автомобиллар камарлар ўрнатиш учун махсус жой билан жиҳозлана бошлади, аммо оммавий тарзда хавфсизлик камари ишлаб чиқарилиши фақат 1974 йилга келиб ташкил этилган.

Вақтлар ўтиб хавфсизлик камари кострукцияси такомиллаштирилди ва эндиликда нафақат олд, балки, орқа ўриндиқларда ҳам қўлланилмоқда.