Хабарингиз бор, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев май ойи бошида мамлакат Сенати депутати Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатиш тўғрисидаги фармонга имзо чекканди.

Шундан сўнг, у Сенат спикерлигидан ҳам истеъфога чиқарилди. Маълумки, Дариға Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизидир.

Дариға Назарбоева узоқ вақтдан сўнг оммага кўриниш берди. У Қозоғистон ёшлари Конгресси ишчи мажлисида иштирок этди. У ушбу Конгресс раҳбари ҳисобланади.