Наманган шаҳрида коронавирусга чалинган барча беморлар тузалди. Бу ҳақда “Namangan24.uz” сайти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тузалганларнинг уч нафари Наманган шаҳридан (икки нафар аёл ва 13 ёшли ўғил бола), бир нафари Норин туманидан (31 ёшли эркак).

Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганларнинг барчаси соғайди. Беморларнинг жами сони 155 киши бўлиб, улардан тўрт нафари вафот этган. Наманган бу кўрсаткич бўйича мамлакатда Тошкент шаҳридан (етти киши) кейинги иккинчи ўринда турибди.

Ўзбекистонда ушбу хасталикка чалинган илк бемор билан боғлиқ ўлим ҳолати Наманган шаҳрида рўй берганди.

Маълумот ўрнида, Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 260 кишидан 251 нафари тожли вирусдан буткул тузалди. Бошқача айтганда, даволаниш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида беш нафар бемор даволанмоқда. Карантин муассасаларида 610 киши, уй карантинида эса 2912 киши сақланмоқда.