NASA астронавтларини фазога олиб чиқувчи ракета маҳаллий вақт билан 16:33 да, Тошкент вақти билан бугун кечаси 01:33 да учади.

Ракета 12 минутда ернинг қуйи орбитасига чиқади. Шу ерда фазогирлар жойлашган «Dragon» капсуласи ракетадан ажраб чиқиб, фазодаги ҳаракатини давом эттиради. Ракета эса ерга қайтиб тушиб, Атлантика океанидаги кемага қўнади.

«Dragon» капсуласи 19 соат давомида ерни бир марта айланиб чиқади ва шундан сўнг Халқаро фазо станциясига яқинлашиб, унга уланади. Астронавтларни бу ерда икки россиялик ва бир америкалик фазогир кутиб олади ва бу ерда улар тўрт ой бўлади. Тўрт ойдан сўнг улар яна капсулага кириб, ерга қайтиб тушишади.

Қизиқ маълумот: бугун космосга учаётган ҳар икки икки астронавт – Боб Бенкен ва Даг Херлининг рафиқалари ҳам фазогир экан, яъни улар ҳам илгари Халқаро фазо станциясида ишлаган.

Миссияни «SPACE X»нинг Youtube'даги каналида жонли томоша қилишингиз мумкин.