Президент Қашқадарёга гўштдан бошқа ҳамма нарса ташқаридан олиб келинаётганини танқид қилди

Президент Қашқадарёга гўштдан бошқа ҳамма нарса ташқаридан олиб келинаётганини танқид қилди. Бу ҳақда кун нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, 26 май куни ўтказилган йиғилишда вилоятлар бўйича инфляция ҳисоб-китоби қилинган ва энг оғир вазият Қашқадарёда кузатилган.

Хусусан, виллоятга ҳамма нарса ташқаридан кириб келаётгани танқид қилинди. Президентнинг айтишича, ички имкониятдан келиб чиқиб амалга ошириш мумкин бўлган иш ўрни ҳам ташқаридан келяпти.

“Вилоятга етмиш фоиз маҳсулот ташқаридан кириб келяпти. Вилоятда фақат гўшт бор. Бошқа бирор соҳа маҳаллийлаштирилмаган. Ҳисоб-китоб қилдик, ҳатто Андижонгаям жуда кўп нарса ташқаридан боряпти. Қашқадарёга маҳсулотлар Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдан етиб боряпти”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда шунингдек, Қашқадарёдан Сирдарёга қурилишга юборилган қурувчилар учун ҳатто этик ва махсус кийим ҳам топилмагани, бу маҳсулот Ургутдан олиб келингани айтилди.