1. Мўғуллар ва уларнинг сардори

Чингизхон (Genghis Khan) Монголия асосчиси ҳисобланади. У йирик салтанат қуришгача бўлган йўлда бир неча кўчманчи Шимолий-шарқий Осиё қабилаларини бирлаштирди ва жуда катта империяга асос солди. Унинг империяси ХIХ аср Британия империясидан ҳам каттароқ бўлган.

2. Шиддатли мўғуллар

25 йил мобайнида Чингизхон аскарлари римликлар 4 асрда эгаллаганидан ҳам кўра каттароқ ҳудудни забт этадилар.

3. Ўлимдан кейинги мавҳумлик

Чингизхоннинг туғилган ери маълум, лекин дафн қилинган жойи сир сақланган. Манбаларда келтирилишича, Чингизхоннинг дафн маросимида қатнашган 2000 киши 800 та аскар томонидан ўлдирилади. Бу давлат сири, яъни топшириғи адо этилгач, аскарлар ўзларини ўлдиришади.

4. Ҳайкал

Чингизхоннинг ҳайкали Улан-Батордан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган ва бу дунёдаги энг баланд отли ҳайкал ҳисобланади. (пойдеворини ҳисобламаганда 40 м)

5. Иримлар

Мўғул иримларида айтиладики, кимнидир оёғини босиб олсанг, душман ҳисобланасан. Қўлни қўлга бериш эса дўстлик ифодаси. Иримга мувофиқ, қўл беришиш учун оёқ босган одам ҳам ўз оёғини бостириши шарт ҳисобланган.

Мўғуллар юлдуз учишини хосиятсизлик деб баҳолашади. Юлдуз учганини кўрсалар, тилак тилашмайди, лекин одатда Тангриларига шивирлаб илтижо қилиб қўядилар.

Мўғулларда ёпиқ масканда хуштак чалиш тақиқланади. Хуштак чалиш ёвуз руҳларни чақиради деб ишонилади.

6. Ғалати отлар

Мўғулларнинг отларида қизиқ одат бор. Уларнинг яқинига фақат чап томонидан яқинлашиш ва миниш мумкин экан.

7. Мўғулистон бугунда

Мўғулистонда бугунги кунда ер майдони кўп – 1.566.000 кв.км. ва лекин аҳоли кам яшайди – 3,2 млн киши. Жанубий Мўғулистонда 10-15 кв.км жойга 1 кишидан тўғри келади.

8. Миллий ўйин

Мўғулистон халқининг севимли спорт тури бех – мўғулча кураш ҳисобланади.

9. Фестиваль

Ҳар йили Мўғулистонда «Олтин бургут» фестивали ўтказилади. Бунда овчилар мураккаб овчилик ҳаракатлари ва от миниш санъатини намойиш этадилар. Улар ўзларининг тезкор ва эпчил бургутлари билан қатнашишади.

10. Ноёб туялар

Бугунги кунда икки ўркачли ёввойи туялар ер юзида фақат икки ҳудуд – Мўғулистон ва Хитойнинг Синтсизян вилоятида мавжуд. Шу сабабли ҳар йили Мўғулистонда «Мингта туя фестивали» (“Thousand Camels Festival”) ўтказилади. Бундан мақсад йўқолиб бораётган икки ўркачли ёввойи туяларни муҳофаза қилиш.

11. Динозаврлар

1920 йил Мўғулистонга туташ Гоби саҳросидан динозавр суяги ва биринчи динозавр тухуми қолдиқлари топилган.

12. Чанқаган мўғуллар

Гоби саҳросида сувсиз қолган Чингизхон аскарлари ўз отларининг қонларини ичишган экан.

                          Сотимбоев Мирзобек.