Бугун, 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

Айни пайтда 2636 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳри, 2 нафари Андижон вилояти, 7 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Хоразм вилояти ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятидан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 640 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.