«Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда кунлик тест олиш сони оширилади. Бу ҳақда бугунги видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселекторда топшириқ берди.

Унга кўра, Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин.