Аввалроқ, EFFECT.UZ интернет-нашрига Фарғона вилояти Қува тумани Тошкент МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро Маҳбуба Холматова мурожаат қилгани ва ушбу мурожаат журналист Элёр Тожибоев томонидан ўрганиб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди.

“Бу жойдан кўплар манфаатдор” – Қувада ҳокимият ногирон аёлнинг раҳматли эридан қолган уй-жойини тортиб оляпти

Мурожаатнинг асосий мазмуни шунда эдики, оддий фуқаро Маҳбуба Холматова 25 йилдан бери 4 ўғли билан яшаётган уй сабабсиз ҳокимият томонидан тортиб олиниб, тадбиркорга бериб юборилиши мумкин эди. Ушбу уй-жой Маҳбуба Холматованинг раҳматли бўлиб кетган турмуш ўртоғидан қолган. Бу мақола ва видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинганидан сўнг, ўзбекистонликлар орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Олий мажлис Сенати ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур масала Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган.

Яқинда “Effect.uz” интернет нашрида эълон қилинган “Бу жойдан кўплар манфаатдор” – Қувада ҳокимият ногирон аёлнинг раҳматли эридан қолган уй-жойини тортиб оляпти” сарлавҳа остидаги мақола ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Унда Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи фуқаро Маҳбуба Холматованинг 25 йилдан бери 4 ўғли билан яшаётган уйи сабабсиз ҳокимият томонидан тортиб олиниб, тадбиркорга бериб юборилиши мумкинлиги қайд этилган.

Мазкур масала Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Ҳозирда тегишли мутасаддилар билан ўрганиш олиб борилмоқда. Тез кунларда бунинг натижаси бўйича батафсил маълумот берилади”, дейилади Сенат муносабатида.

Умуман олганда, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳар қандай долзарб масалага Сенат Ахборот хизмати томонидан тезкорлик билан муносабат билдирмоқда. Бунинг исботи сифатида юқоридагиларни эътиборингизга ҳавола қилдик.

EFFECT.UZ томонидан олиб борилган суриштирув натижалари EFFECT.UZ сайти орқали эълон қилиб борилади.

Шунингдек, таъкидлаб ўтиш жоиз, “Бу жойдан кўплар манфаатдор” – Қувада ҳокимият ногирон аёлнинг раҳматли эридан қолган уй-жойини тортиб оляпти”, сарлавҳаси остидаги мақола журналист суриштирувининг биринчи қисми ҳисобланади.