Кеча, 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 (+26) нафарни ташкил этди. Бугун, 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра эса коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

25 май куни янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) Ўзбекистонга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.