Бугун, 25 май санаси ҳар бин инсоннинг қалбини жумбушга келтириб мактабнинг унутилмас дамларини ширин хотираларини эсга оладиган кун. Битирувчиларнинг эса жонажон мактаби 11 йиллик устози ва синфдошлари хайрлашадиган кун саналади.

Маълумки, Ўзбекистондаги пандемия сабаб карантин эълон қилинган. Шу туфайли бу йил битирувчиларимиз, ўз уйларида оила даврасида мустақил ҳаётга қадам қўядилар. Гарчи мактабдан, устозлардан ва қадрдон синфдошлардан узоқда бўлсалар ҳам, уларнинг кўзларида қувонч кўз ёшлари милтирайди.

 

Чунки, улар шундай тинч ва осуда юртда янги ҳаётга қадам қўяётганидан фахрланадилар. Тез орада қадрдон синфдошлар университет остонасида яна дийдор кўришадилар. Устозлар жамоаси эса уларнинг кейинги ҳаётларида ўз шогирдларига фақат муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилайди. Омад ёр бўлсин, азиз ўқувчилар!

Ҳурмат билан, Хоразм вилояти, Тупроққаъла тумани 8-сон мактабининг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Севара Матниёзова