Ўзбекистон ИИВ “You Tube” интернет ижтимоий тармоғида “Қаровсиз қолдирилган патрул машинаси” сарлавҳали видеога ўз муносабатини билдирди.

Мазкур видео лавҳада, жорий йилнинг 23 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ махсус отряди командири томонидан тасдиқланган хизмат тақсимотига асосан Қарши шаҳар  худудида жойлашган Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида хизматга жалб қилинган махсус отряд 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Ғ.Исломовга бириктирилган “Ласетти” русумли 70 842 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинаси шу куни соат 19:36дан 19:41гача вилоят кўп тармоқли алоқа бошқармаси рўпарасида жойлашган автотураргоҳда қолдирилганлиги ҳолати тасвирланган.

Видео лавҳадаги ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 23 май куни соат 19:30 ларда ЙПХ ходими Ғ.Исломов Қарши шаҳар  ҳудудида жойлашган Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида хизмат ўтаб турган вақтида, ўзинг эҳтиёжи сабабли шу ерда жойлашган автотураргоҳга хизматда фойдаланиш учун бириктирилган “Ласетти” русумли 70 842 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасини қўйиб, навбатчилик қисмига ахборот бериб, ўзи вилоят кўп тармоқли алоқа бошқармасида жойлашган ҳожатхонага кетганлиги маълум бўлди”, – дейилади хабарда.