24 май, якшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз. Kun.uz ва Daryo.uz манбаларидан фойдаланилди.

Бўшаб қолган Макка шаҳри. Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони ортиб кетгани боис ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ қўйилди.

 

Полициячилар Римдаги Пьяцца-делла-Радио майдонидаги намоз ўқиладиган ҳудудга кириш жойини қўриқлашмоқда.

 

Индонезиянинг Шарқий Ява оролида мусулмонлар Ҳайит намозини уйда ўқимоқда.

 

Индонезия, Ачех провинцияси. Хавфсизлик хизмати ходимлари Рай Байтурраҳмон масжидига кириш жойида одамлар ҳароратини ўлчашмоқда.

 

АҚШнинг Атланта шаҳридаги автокинотеатрда «Чағлар» фильмини томоша қилаётган жуфтлик.

 

Филиппин пойтахти Маниладаги масжидда ҳимоя ниқобларидаги оз сонли жамоат.

 

Сан-Паулодаги Вила Формоза қабристонида ковлаб қўйилган янги қабрлар. Бразилия айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи бўлиб турибди. Касалликдан вафот этганлар

 

Истанбулнинг энг катта масжиди Сулаймония.

 

Индонезиянинг Жанубий Калимантан провинциясида мусулмон эркаклар Ҳайит намозини масжидда ўқимоқда.

 

Эрон пойтахти Теҳронда мусулмон аёллар ҳимоя ниқобларида ибодат қилмоқдалар.

 

Индонезиянинг Ачех провинциясида мусулмон аёллар Ҳайит намозини масжидда ўқимоқда.

 

Грознийдаги Аҳмад Қодиров номидаги “Чеченистон юраги” масжидида Рамазон ҳайити намози олдидан ташриф буюрувчиларга тиббий қўлқоплар тарқатилмоқда.

 

Ишчилар Мадриддаги Пласа Майор майдонидаги столлар орасидаги масофани ўлчамоқда. 25 майдан бошлаб бу жойлар ташрифчилар учун очилиши кутилмоқда.

 

Ал-Қудсда мусулмонлар коронавирус сабабли ёпилган Ал-Ақсо масжиди ташқарисида намоз ўқимоқдалар.

 

Таиланднинг Сарабури провинциясидаги наслчилик маркази ходимлари макакани кўздан кечирмоқда.

 

Индонезия пойтахти Жакартада масжидга кириш олдидан тана ҳарорати ўлчанмоқда.

 

Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Хеврон шаҳрида болалар ўйинчоқ тўппончалар билан ўйнамоқда.

 

Дунё мусулмонлари учун энг муқаддас қадамжо – Масжид Ал-Ҳаромда Қадр кечаси ижтимоий масофа сақланган ҳолда ибодат қилинмоқда.

 

Танзаниянинг Доруссалом шаҳрида буғли ингаляцион кабинадан чиқиб келаётган аёл. Кабина табиб Мсафири Мжема томонидан коронавируснинг олдини олиш учун ясалган.

 

Австралиянинг Сидней шаҳридаги Лакемба масжидида.