Жорий йилнинг 20 май куни ўзбек шоу-бизнес вакили Siroj BOOM ўзининг Африка қитъасида суратга олган “Қоравой” клипини тақдим этди. Клипнинг эътиборли жиҳати шундаки, ундаги бир кадрда ўзбекистонлик клипмейкер Наримон Султонхўжаев номи фойдаланилган.

Ушбу клип премьераси тақдим қилингандан сўнг, клипмейкер турмуш ўртоғи орқали клипда унинг номидан фойдаланилганидан хабар топади. У Siroj BOOM’га қўнғироқ қилиб, клип қаерда чиқарилган бўлса зудлик билан ўчириб ташлашни талаб қилади. Бундан ташқари, Наримон Султонхўжаев хонанда билан суҳбат давомида уни ҳақорат қилиб, сўкади ҳам.

Қўшиқчи клипда унинг номи ишлатилган бўлса, у ном фақат унда йўқлигини эслатади. Аммо Ўзбекистонда Наримон Султонхўжаевдан бошқа Наримон исмли клипмейкер йўқ, бўлса ҳам бунчалик машҳур эмас.

Катта эҳтимол билан ушбу аудиоёзувни Siroj BOOM’нинг ўзи инсайдерларимизга етгазгани айтилмоқда. Хонанданинг ўзи билан боғланиш истагида бўлган мухбиримиз, унинг маъмури билан гаплашишга муваффақ бўлди. Бироқ қўшиқчининг администратори EFFECT.UZ мухбирига бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ҳеч қандай жавоб беришни истамади.

Маълумот учун, Siroj BOOM’нинг “Қоравой” қўшиғига олинган клип Youtube видеохостингига 20 май куни жойланган бўли, ҳозиргача ушбу клипни атиги 15000 кузатувчи томоша қилган. Клипни томоша қилган аксарият кузатувчи клип ҳақида салбий фикрлар ёзиб қолдирган.